date
views 104

Криштиану Роналдунинг обуначилари сони 1 миллиардга етди

Криштиану Роналдунинг обуначилари сони 1 миллиардга етди
Фото: The Star
Португал футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги жами обуначилари сони 1 миллиардга етди.

Роналду Instagram, Facebook, Х, YouTube, Kuaishou ва Weibo ижтимоий тармоқларида ўз саҳифалари ва кўп сонли мухлисларига эга.

«Биз тарихга кирдик — 1 миллиард обуначи! Бу шунчаки рақамлар эмас, бу барчамизнинг ўйинга (футболга) муҳаббатимиз, интилишларимиз муштараклиги. Мадейра кўчаларидан тортиб жаҳоннинг энг йирик ареналаригача мен доим оилам ва сиз учун ўйнаганман. Биз миллиардга етдик ва биргамиз. Менга ишончингиз ва қўллаганингиз, ҳаётимнинг бир қисми эканлигингиз учун раҳмат. Энг яхшиси олдинда, курашишда, ғалаба қозонишда ва тарихни биргаликда ёзишда давом этамиз», — Роналду Х ижтимоий тармоғида жойлаган постида қувончини шундай ифодалади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Криштиану Роналдунинг обуначилари сони 1 миллиардга етди