Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путинни Улан-Баторга ташрифи чоғида ҳибсга олмаслик ҳақидаги қарори туфайли Мўғулистонга қарши демарш эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Украина ТИВнинг Телеграм-каналида маълумот берилган.
«Мўғулистон томони Рим статутини имзолаган давлат сифатида Путинни Халқаро Жиноят Суди томонидан ҳибсга олиш тўғрисидаги буйруғини бажаришдан бош тортганидан Украинанинг ҳафсаласи пир бўлди», — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Киев келажакда Мўғулистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда, шунингдек, халқаро платформаларда ўз позициясини ишлаб чиқишда ушбу қарорни ҳисобга олади. Шу билан бирга, ТИВ Улан-Батор Киев билан дўстона муносабатларни тиклаш чораларини кўришига умид қилмоқда.
Владимир Путин сентябр ойи бошида Мўғулистонга ташриф буюрган эди. Бу Россия президентининг ҳибсга олиш учун ордер чиқарилганидан кейин ХЖС юрисдикциясини тан олган мамлакатга биринчи ташрифи эди.
Европа Иттифоқи ва Украина Мўғулистон расмийларини Путинни ҳибсга олишга чақирди, бироқ бу амалга ошмади. Улан-Баторда Россия Федерацияси раҳбари фахрий қоровул билан кутиб олинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди