Фото: KCNA
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ядро қуроллари институти ва атом қуроллари учун ядровий материаллар ишлаб чиқариш базасига ташриф буюриб, ушбу материалларни кўпайтиришни буюрди.
Ким Чен Ин ядро қуроли учун жанговар каллаклар ишлаб чиқаришни кўздан кечирган. У уранни бойитиш учун центрифугалар сонини кўпайтиришни топширган. Шимолий Корея етакчисининг тушунтиришича, “геометрик прогрессияда” арсенални кўпайтириш учун “ҳозиргача эришган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик керак”.
У сўнгги вақтларда “Америка империалистлари ва уларнинг ҳамроҳлари томонидан қилинаётган ядровий таҳдидлар тобора очиқ-ойдинлашиб бораётгани” ва “қизил чизиқдан ўтиб кетаётгани”ни таъкидлаган. Унинг айтишича, КХДР “Қўшма Штатларга муносиб жавоб бера олиш” учун “хавфсизлик масалаларини ҳал қилиши” зарур. У “ядровий таҳдидларга қарши чоралар кўриш” кераклигига ишонч билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди