30
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
Фото: PA Media
Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Диана Жонсон мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётган вақтда номаълум шахс унинг ҳамёнини ўғирлаб кетди.
The Guardian хабар беришича, ҳодиса вақтида Жонсон Полиция суперинтендантлари ассоциациясининг анжуманида сўзга чиққанди. У ўз нутқида ғайриижтимоий хулқ-атвор, ўғрилик ва дўконлардан мол ўғирлаш эпидемияси тарқалгани ҳақида огоҳлантирган. Вазирнинг таъкидлашича, “лейбористлар ҳукумати бу муаммони консерваторлардан мерос қилиб олган”.
Конференция якунланганидан сўнг, ИИВ раҳбари шахсий буюмлари, шу жумладан, ҳамёни ўғирлангани тўғрисида полицияга ариза билан мурожаат қилди. Ҳозирча жиноятчи аниқланмаган.
ИИВдаги манба Жонсондан ҳамён ўғирланганини тасдиқлади.
BBC Буюк Британия Миллий статистика хизмати маълумотларига таяниб, хабар беришича, Англия ва Уэлсдаги дўконларда ўғриликлар сўнгги 20 йил ичида энг юқори даражага етган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди