
© AP Photo / Vadim Ghirda
НАТО давлатлари Киев формулалари бўйича Россияни музокараларга куч билан мажбурлаш учун шароит яратиш мақсадида Украинага ўз қўшинларини юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин Пекиндаги 11-Сяншань хавфсизлик форуми очилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Россияни Киев формулалари бўйича музокараларга куч билан мажбурлаш учун шароит яратиш мақсадида НАТО давлатлари ўз қўшинларини Украинага юборишни режалаштирмоқда”, - деди у.
Фоминнинг таъкидлашича, бу ядровий кучлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган хавфли ўйин.
12-14 сентябрь кунлари Пекинда Сяншань хавфсизлик форуми бўлиб ўтмоқда. Фомин форумда Россия делегациясига бошчилик қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар