Фото: Dursun Aydemir/AA/picture alliance
Россия президенти Владимир Путиннинг Украинанинг Россия Федерациясига қарши Ғарб узоқ масофали аниқликдаги қуролларини қўллаши НАТО давлатларининг урушда «тўғридан тўғри иштироки» бўлиши ҳақидаги баёнотлари бу борада Европа Иттифоқидаги позицияга таъсир қилмайди. Бу ҳақда 13 сентябр, жума куни Брюсселда ўтказилган брифингда ЕИ ташқи сиёсат хизмати расмий вакили Петер Стано маълум қилди.
«Путиннинг нотўғри баёнотлари, у Украинага қарши ноқонуний тажовузни давом эттирар экан, бизнинг позициямизни ўзгартирмайди», деди Стано. Унинг қўшимча қилишича, Россия президенти доимий равишда «нотўғри» изоҳлар билдиради: «Албатта, унинг ҳеч бир гапи бизнинг позициямизни ўзгартирмайди».
Петер Стано Украинага Европа Иттифоқи давлатлари томонидан тақдим этилган қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича муҳокамалар давом этаётганини эслатди. Унинг натижалари, дипломатнинг сўзларига кўра, алоҳида давлатлар томонидан илгари ўрнатилган чекловлар бекор қилинишидан иборат бўлди.
Бу борада Европа Иттифоқининг ягона позицияси йўқ. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел чекловларни олиб ташлаш тарафдори ва блокнинг барча давлатларини бунга чақирмоқда. Бироқ Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгашининг сўнгги йиғилишида вазирлар ҳар бир давлат ўзининг хавфсизлик манфаатларидан келиб чиқиб, мустақил равишда бу қарорни қабул қилиш ҳуқуқига эга деган қарорга келди.
Путин 12 сентябр куни «Россия 1» телеканали мухбири Павел Зарубин билан суҳбатда Украинанинг Россия ҳудудига зарбалари учун Ғарб узоқ масофали аниқликдаги қуролларидан фойдаланиш НАТО давлатларининг Украинадаги урушда бевосита иштирок этишини англатишини айтди. Путиннинг сўзларига кўра, агар тегишли қарор қабул қилинса, «бу можаронинг моҳияти» ўзгаради. Россия «биз учун яратиладиган таҳдидлардан келиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилади», деди президент. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди