Фото: Reuters
2024 йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган навбатдаги Украина бўйича тинчлик саммити ташкилотчилари Россияни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийга таяниб Le Monde нашри хабар берди.
Аввалроқ Зеленский сентябрь ойида АҚШ президенти Жо Байден билан урушни тугатиш бўйича “ғалаба режаси”ни тақдим этиш учун янги учрашув ўтказишини эълон қилган.
Нашрнинг қайд этишича, Зеленский ҳеч қандай тафсилотларни келтирмаган. Украина президентининг сўзларига кўра, унинг таклифи “Украинага урушни тинчликка йўналтириш учун етарли куч берадиган ўзаро боғлиқ ечимлар тизимини” ўз ичига олади.
Июль ойи бошида Bloomberg Украина 2024 йил ноябрига режалаштирилган АҚШ президентлик сайловлари олдидан Россия билан ҳарбий можарони адолатли, тинч йўл билан ҳал этишга эришиш учун янги конференция ўтказишга ва Россияни бунга таклиф қилишга интилаётгани ҳақида хабар берган эди.
“Россия Украина тинчлик саммитлари каби тадбирларда иштирок этиш ниятида эмас”, деган эди Россия ТИВ вакили Михаил Галузин юқоридаги хабарларга жавобан.
У Россия томонининг рад жавобини саммит ташкилотчилари Украина тинчлик формуласини тасдиқлаб, бошқа ташаббусларни “эътиборсиз қолдирилиши” билан изоҳлаган.
Биринчи Глобал Тинчлик Саммити жорий йилнинг июнь ойида Швейцарияда бўлиб ўтган эди ва унда 90 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашган. Россия таклиф этилмаган, бир қанча давлатлар қуйи даражадаги делегацияларни юборган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»