Фото: Видеодан кадр
Украинанинг ғалаба режаси тўртта асосий ва битта қўшимча бандни ўз ичига олади. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди..
“Тинчлик саммитидан олдин шахсан Жо Байден билан кучли позицияда бўлишимиз учун бизни қандай мустаҳкамлаш ҳақида гаплашаман. Чунки кучли бўлсангиз, дипломатик ечимлар самарали бўлади. Акс ҳолда, Путин бу жараёнда иштирок этмайди. Менимча, бошқа вазиятларда, улар урушни тўхтатишдан манфаатдор бўлмайди”, деб таъкидлади Украина президенти.
Зеленский ғалаба Украина учун “жуда кучли дипломатияга тайёр” бўлишни англатиши, шу сабабли мазкур режа тайёрланганини билдирди.
“Уларнинг тўрттаси асосий. Қўшимча биттаси эса бизга урушдан кейин керак бўлади. Мен уларни президент Байден билан бўлишаман. Гап Украинанинг хавфсизлиги, геосиёсий ўрни, Украинани жуда кучли ҳарбий қўллаб-қувватлаш ҳақида кетмоқда. Шунингдек, биз у ёки бу ишни қандай амалга оширишни эркин ҳал қилишимиз кераклиги тўғрисида”, деди сиёсатчи.
У АҚШ президенти жамоасидан келган таклифларни, агар улар Украина позициясини кучайтирса, қабул қилишга тайёр эканини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди