Фото: Асқар Амерханов ва Руслан Сейсембаев / Қозоғистон ҳукумати сайти
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ташқи разведка хизмати ва Терроризмга қарши кураш хизмати раҳбарларини ишдан олди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Руслан Сейсембаев 2023 йил 13 апрель куни Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари — Терроризмга қарши кураш хизмати бошлиғи этиб тайинланганди. У Миллий хавфсизлик академиясини тамомлаган. 1997-2008 йилларда миллий хавфсизлик органларида офицерлик лавозимларида, 2008-2023 йилларда эса раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2021 йилда Қозоғистон президенти фармони билан миллий хавфсизлик генерал майори унвони берилган.
II даражали “Айбин” ордени, юбилей ва идоравий медаллар билан тақдирланган. Миллий хавфсизлик хизматининг фахрий ходими ҳисобланади.
Асқар Амерхонов 2023 йил 3 апрелдан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Ташқи разведка хизмати директори лавозимида ишлаб келаётганди. У 1993 йилда Е.Букетов номидаги Қарағанда давлат университетини тамомлаган. Хизматни 1995 йилда миллий хавфсизлик органларида офицерлик лавозимида бошлаган.
2004 йилдан 2022 йилгача миллий хавфсизлик органларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
II даражали “Айбин” ордени, “Жасорати учун” медали, идоравий ва юбилей медаллари билан тақдирланган. Миллий хавфсизлик хизматининг фахрий ходими ҳисобланади. 2020 йилда Қозоғистон президенти фармони билан миллий хавфсизлик генерал майори унвони берилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади