Фото: Bild
Австрияда тўхтовсиз ёғаётган ёмғир туфайли минглаб қалдирғочлар нобуд бўлди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Ҳаво намлиги юқори бўлгани сабабли учиб кетаётган қушлар озиқланадиган ҳашаротлар деярли йўқ. Мазкур муаммога паст ҳарорат ҳам қўшилиб, қушларнинг ҳолатига таъсир кўрсатган. Юзлаб қалдирғочлар дераза токчаларида исинишга ҳаракат қилмоқда, йўлакларда нобуд бўлган қушлар ётгани таъкидланган.
Фото: “наслови.нет”
“Биз жуда заифлашган қалдирғочлар галасини кўрмоқдамиз, улар ёрдамсиз яшай олмайди ва ҳатто нобуд бўлмоқда”, дейди Tierschutz Austria ҳайвонот муҳофазаси ташкилоти.
Ҳайвонлар ҳуқуқлари ҳаракати фаоллари аҳолини жабрланган қушларни қутиларга йиғиб, қутқарув марказларига олиб келишга чақирган. Шунингдек, қушларни боқиш учун хайрия қилиш сўралмоқда.
“Биз доимо алоқадамиз, аммо мурожаатлар сони имкониятларимиздан ошиб кетади. Шунинг учун зудлик билан Вена ва унинг атрофидаги қушларни бизга олиб келиш учун автомобиль ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга одамларни қидирмоқдамиз”, дейди фаоллар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади