Фото: РИА Новости
Мисрнинг Сувайш-Қоҳира трассасида сайёҳлик автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 46 киши жабрланди, улардан 21 нафари Россия, 11 нафари Туркия, 9 нафари Италия, 3 нафари Миср ва икки нафари Британия фуқаролари. Улар Сувайш тиббиёт мажмуасига олиб кетилди, деб хабар берди Ahram Online.
14 сентябр куни кечқурун автобус ағдарилиб кетган. Яраланган мисрликлар орасида сайёҳлик компанияси вакиллари ва ҳайдовчи ёрдамчиси ҳам бор. Сайёҳлар экскурсиядан сўнг Шарм аш-Шайхга қайтаётган эди.
Касалхона фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди ва жабрланганларга ёрдам бериш учун барча тиббиёт ходимларини чақирди.
Миср соғлиқни сақлаш вазири вазиятни кузатмоқда
Миср соғлиқни сақлаш вазири Холид Абдел Гаффа вазиятни шахсан кузатиб бораётгани айтилмоқда.
Cairo 24 аниқлик киритишича, жабрланганларнинг жароҳатлари енгилдан ўртача оғирликкача. Сувайш тергов идоралари фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганмоқда. ANSA маълумотларига кўра, етти нафар италияликнинг аҳволи барқарор, икки нафарининг аҳволи оғир ва реанимацияда. Жабрланганлардан бири, 34 ёшли италиялик аёл қўлидан айрилиш хавфи остида.
Касалхона полиция томонидан ўраб олинган ва фақат сайёҳлар келган давлат ходимлари ва дипломатларига киришга рухсат берилган.
Россия консуллиги ходими Сувайшга жўнаб кетди
Россия элчихонаси Мисрдаги бахтсиз ҳодисага учраган россиялик сайёҳлар билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда ва ҳодиса сабабларини аниқлаштиришда давом этмоқда. Руслар турли даражадаги жароҳатлар олди. Барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, уларнинг бир қисми Сувайш касалхоналарига ётқизилди, дея хабар беради дипломатик миссия.
«Биз Россия фуқароларига зарур ёрдам кўрсатмоқдамиз, Сувайшга консуллик ходими юборилди», — дея қўшимча қилди миссия.
Март ойида Германия ғарбидаги Шимолий Рейн-Вестфалия ерида йўналишли автобус автобандан чиқиб кетиши оқибатида 20 дан ортиқ киши жароҳатланган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар