Фото: Google Images
Япониянинг Сидзуока префектураси полицияси Yamaha Моtor компанияси президенти Ёсиҳиро Ҳидаканинг қизи 33 ёшли Ҳана Ҳидакани ҳибсга олди. Kyodo агентлигининг полицияга таяниб хабар беришича, аёл отасига ҳужум қилган ва ошхона пичоғи билан унинг қўлини кесган. Ҳидаканинг жароҳати енгил бўлиб, унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Yamaha Моtor компанияси президентининг қизининг ўзи полицияга 16 сентябрга ўтар кечаси қўнғироқ қилган. У отаси уни урганини айтган. Бироқ Тоkyo Reporter нашрига кўра, воқеа жойига етиб келган полициячига 61 ёшли Ҳидака у ухлаб ётганида қизи унга пичоқ билан ҳужум қилганини айтган.
Ҳана Ҳидака ҳибсга олинган ва отасини ўлдиришга уринишда гумон қилинмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, Yamaha Моtor компанияси президентининг қизи ишсиз ва ота-онаси билан бирга яшайди. Компаниянинг ўзи бу масала бўйича изоҳ беришдан бош тортди, чунки масала ҳали ҳам тергов остида.
Yamaha Моtor — Япониянинг мототцикл ишлаб чиқарувчи компанияси. У 1955 йилда Nippon Gakki Cо., Ltd дан ажралиб чиққанидан кейин ташкил этилган. Компания 2024 йил бўйича Forbes Global 2000 нашри эълон қилган рейтингга кўра дунёдаги энг йирик оммавий компаниялар рўйхатида 1014-ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар