Фото: X / Guinness World Records
Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари ҳозирда ҳаёт бўлган дунёдаги энг кекса аёлни зиёрат қилиб, унга махсус сертификат топширди.
Дунёдаги энг кекса инсон Томико Итоока 1908 йил 23 майда Японияда дунёга келган. Бугунги кунда аёл 116 ёш-у 116 кунни қаршилаган.
“Ҳего префектурасидаги Асия қариялар уйида унга Гиннеснинг рекордлар китоби расмий сертификатини топширдик. У сўнгги беш йил давомида шу ерда истиқомат қилиб келади. Ўтган ойда 117 ёшли Мария Браняс Морера вафот этгандан сўнг, Томико дунёдаги энг кекса аёл ва энг кекса инсон унвонларини қўлга киритди”, — дея хабар бермоқда Гиннес китоби расмий веб-сайти.
Томико Итоока император Мэйжи ҳукмронлиги даврида Осакада туғилган. Ўрта мактабда у волейбол жамоасига аъзо бўлган, 1979 йилда эса турмуш ўртоғи вафот этгандан сўнг қояга чиқиш ва пиёда юриш билан шуғуллана бошлаган.
Маълумот учун, ҳаёти ҳужжатлар билан тасдиқланган дунёдаги энг кекса инсон ҳамон франциялик Жанна Калман бўлиб қолмоқда. У 122 йил-у 164 кун умр кўриб, 1997 йил августда вафот этган. Итоока бу кўрсаткич бўйича 23-ўринда турибди, бироқ икки ҳафтадан кейин 21-поғонага кўтарилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар