21:39 / 17.09.2024
137

“Ҳизбуллоҳ” пейжерлари тўсатдан портлаши оқибатида мингдан ортиқ киши жароҳатланди

“Ҳизбуллоҳ” пейжерлари тўсатдан портлаши оқибатида мингдан ортиқ киши жароҳатланди
Фото: Маsh
Ливанда ҳамда Суриянинг айрим ҳудудларида “Ҳизбуллоҳ” ҳарбийлари бир-бири билан мулоқот қилиш учун фойдаланадиган ўнлаб қурилмалар бир вақтнинг ўзида портлаб кетди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, пейжерлар портлаши натижасида 1000 нафардан ортиқ одам жароҳат олган.

“Портлашлар қурбонлари ҳақидаги хабарлар пойтахт Байрутнинг жанубий чеккаси ва мамлакат жанубидан келиб тушмоқда”, дея хабар берган “Ҳизбуллоҳ”га яқин манба.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баъзи кадрларда ушбу пейжерлар эгаларининг кўчаларда жароҳатлангани акс этган. Исмини ошкор этишни истамаган “Ҳизбуллоҳ” расмийсига кўра, портатив пейжерлар портлаши оқибатида Ливан ва Суриянинг турли ҳудудларида гуруҳ аъзолари ҳам жароҳатланган. Reuters нашрига кўра, камида 3 киши ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, Эроннинг Ливандаги элчиси Можтаба Амани енгил жароҳат олган ва шифохонага жойлаштирилган. “Меҳр” ахборот агентлиги ҳам ўзининг Telegram каналида Амани пейжер портлаши оқибатида яралангани ҳақида хабар берган.

“Ҳизбуллоҳ” содир бўлган воқеани Исроил разведкасининг иши деб ҳисобламоқда. Улар гўёки ташкилот сафига кириб боришга ва пейжерларга портловчи мосламаларни ўрнатишга муваффақ бўлган. Исроил ушбу хабарларга изоҳ бермаган.

Аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ гуруҳ аъзоларини уяли телефон олиб юрмаслик ҳақида огоҳлантириб, Исроил уларнинг ҳаракатларини кузатиш ва мақсадли зарбалар бериш учун фойдаланиши мумкинлигини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” пейжерлари тўсатдан портлаши оқибатида мингдан ортиқ киши жароҳатланди