07:04 / 18.09.2024
62

Исроил собиқ бош вазири Нетаньяхуни Ғазодаги операцияни чўзишда айблади

Исроил собиқ бош вазири Нетаньяхуни Ғазодаги операцияни чўзишда айблади
Фото: AFP
Исроил собиқ бош вазири Нафтали Бенет амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳукуматини Ғазодаги ҳарбий операцияни чўзаётганликда айблади.

У Bild нашрига берган интервьюсида мазкур ҳаракатлар Эрон учун фойдали эканини айтган.

Ҳукуматнинг ҳозирги стратегияси урушни паст интенсивликда узайтиришдан иборат. Ғазода уруш йўқ, у ерда жуда оз аскарлар бор”, деди Бенет.

Собиқ амалдорга кўра, урушни ё олдини олиш ёки тезда олиб бориш керак.

Биз урушни хоҳламаймиз, лекин агар сиз урушда ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, бу жуда шиддатли ва жуда қисқа бўлиши керак. Бу ҳар доим бизнинг стратегиямиз бўлиб келган”, дея таъкидлаган собиқ бош вазир.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон стратегияси узоқ муддатда Исроил кучларини йўқ қилишдир. Сиёсатчининг фикрича, “Исроил Эрон сценарийси бўйича ўйнамаслиги лозим”.

Бенет Нетаньяху ва унинг ҳукуматини Ғазодаги урушда тезда ғалаба қозонишга ёки ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишга чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил собиқ бош вазири Нетаньяхуни Ғазодаги операцияни чўзишда айблади