Фото: Sipa Press
Франция Миллий ассамблеяси (парламент қуйи палатаси) бюроси мамлакат президенти Эммануэль Макронга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш бўйича резолюция лойиҳасини маъқуллади.
“Миллий уюшма бюроси Эммануэль Макронни ҳокимиятдан четлатиш тартибини маъқуллади”, деб ёзади Le Parisien.
Макронни ҳокимиятдан четлатиш таклифини “Енгилмас Франция” сўл партияси илгари сурган. Эндиликда парламент қуйи палатасининг олий коллегиал органи бўлган Миллий уюшма бюросида 22 нафар аъзодан 12 нафари сўл партия вакиллари бўлиб, хабар қилинганидек, резолюцияни қабул қилиш учун улардан 12 нафари овоз берган.
Қайд этилишича, Макрон парламент сайловларида уларнинг коалицияси ғалаба қозонганига қарамай, ҳукумат тузилишида сўлларнинг иштирокини рад этганидан кейин “Енгилмас Франция” ўз ташаббуси билан чиққан.
“Макронни четлатиш осон бўлмайди. Резолюция лойиҳасини 73 нафар депутатдан иборат қонунчилик комиссияси қабул қилиши керак. Бироқ у ерда сўллар кўпчиликни ташкил этмайди – улар бор-йўғи 24 ўринга эга. Кейинчалик, Миллий ассамблеянинг учдан икки қисми лойиҳа бўйича овоз бериши лозим. Шундан сўнг лойиҳа Сенатда (парламентнинг юқори палатаси) тасдиқланиши керак, сўллар бу ерда ҳам камчиликни ташкил қилади”, дейилади хабарда.
Агар резолюция ушбу босқичдан ўца, парламентнинг ҳар икки палатаси умумий йиғилиш ўтказади. Мазкур резолюцияни 925 нафар депутатдан камида 617 нафари қўллаб-қувватласа, Макрон зудлик билан президентлик лавозимини тарк этиши керак бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди