Фото: Getty Images
Meta компанияси ота-оналарга фарзандлари фойдаланаётган илова устидан кўпроқ назоратга эга бўлишлари мақсадида ўсмирлар учун Instagram’да янги аккаунтларни жорий этмоқда, деб хабар беради The Guardian.
Мазкур янгиликка кўра, ўсмирлар тунги вақтда Instagram’га кира олмайди. Ўзгаришлар аввало янги фойдаланувчиларга нисбатан қўлланади, кейинроқ улар бошқа ёш фойдаланувчиларга ҳам татбиқ этилади.
Янги функциялар қаторида ота-оналарга ҳар куни иловадан фойдаланиш вақтини чеклаш, маълум муддат ижтимоий тармоққа киришни ва ўз фарзандлари ёзишмалар олиб бораётган фойдаланувчиларни блоклаш имконияти бўлади. Шу билан бирга, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар эндиликда махфийлик созламаларини ўзгартириши учун ота-онасининг розилиги талаб этилади.
Meta компаниясининг ушбу янгиликларни жорий этиш қарори ҳукумат талаблари билан эмас, балки ота-оналар ўз фарзандларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини кўпроқ назорат қилиш истаги билан боғлиқ. Британиянинг NSPCC болалар хайрия ташкилоти Instagram борасидаги янгиликни «тўғри йўналишдаги қадам», деб атади.
Иэн Рассел исмли шахснинг сўзларига кўра, унинг 14 ёшли қизи Молли Instagram’да ўз жонига қасд қилишга боғлиқ видеоларни кўп кўриб, ўзини ўлдирган. «Бу янгилик ишлаш ёки ишламаслигини чора-тадбирлар амалга оширилганидан кейин биламиз», — дейди у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди