10:33 / 18.09.2024
34

Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати «Ҳизбуллоҳ» пейжерларига портловчи моддалар ўрнатган

Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати «Ҳизбуллоҳ» пейжерларига портловчи моддалар ўрнатган
Фото: Hassan Ammar/AP/picture alliance
Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати 17 сентябр куни пейжер портлашларидан бир неча ой олдин Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати томонидан буюртма қилинган Тайванда ишлаб чиқарилган 5000 пейжерга оз миқдорда портловчи моддалар ўрнатган. Бу ҳақда Reuters 18 сентябр, чоршанба куни Ливан хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манба ва бошқа суҳбатдошига таяниб хабар берди.

Ҳаракат Тайваннинг Gold Apollo компаниясига пейжерларга буюртма берди. Бир қанча манбаларга кўра, ускуна Ливанга баҳорда олиб келинган.

Нашр суҳбатдошининг иддао қилишича, қурилмалар Исроил разведка хизмати томонидан «ишлаб чиқариш босқичида» ўзгартирилган.

Reuters хабаридаги тафсилотлар америкалик ва бошқа бир қанча расмийларга таянган The New York Times маълумотларига тўғри келади.

Sky News Arabia: Портловчи моддалар аккумуляторлар қизигандан кейин портлади

Sky News Arabia манбаларига кўра, пейжерларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган азот кислотаси эфирини ўз ичига олган портловчи модда ҳисобланувчи пентаэритриттетранитрат бўлган. Портлаш «Моссад» аккумуляторларнинг ҳароратини оширганда содир бўлган.

Axios маълумотларига кўра, Исроил АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятини операция ҳақида олдиндан хабардор қилмаган.

У ҳафта бошида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, унинг вазирлар маҳкамаси юқори мартабали аъзолари ва хавфсизлик хизматлари раҳбарлари иштирокидаги хавфсизлик бўйича йиғилишлар чоғида маъқулланди, деди вазиятдан хабардор манба.

Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбарининг АҚШ президенти ёрдамчиси ўринбосари билан учрашуви

Исроил Мудофаа вазирлигининг 16 сентябр куни хабар беришича, идора раҳбари Йоав Галант АҚШ президенти ёрдамчиси ўринбосари ва Давлат департаментининг энергия хавфсизлиги бўйича катта маслаҳатчиси Эймос Хокстин билан учрашди. Унинг якунлари бўйича Галант Ливан билан чегарада деярли ҳар куни рўй бераётган тўқнашувлар туфайли дипломатик келишув эҳтимоли камайиб бораётганини айтган.

Исроил ҳозирча портлашлар билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермади.

Портлаш оқибатида тўққиз киши, жумладан, саккиз ёшли қиз ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 2750 га яқин киши жароҳат олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати «Ҳизбуллоҳ» пейжерларига портловчи моддалар ўрнатган