11:00 / 18.09.2024
41

“Ҳизбуллоҳ” Ливандаги пейжер портлашлари туфайли Исроилни жазолаш билан таҳдид қилди

“Ҳизбуллоҳ” Ливандаги пейжер портлашлари туфайли Исроилни жазолаш билан таҳдид қилди
Фото: Google Images
Ливан бош вазири Нажиб Миқоти “Ҳизбуллоҳ” аъзолари фойдаланадиган пейжерлар портлашида Исроилни айблади. Ҳаракат воқеа учун Исроилни жазолаш билан таҳдид қилди.

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пейжер портлашлари натижасида 9 киши ҳалок бўлган, 2800 га яқин киши жароҳатланган.

Ҳукумат йиғилишида Нажиб Миқоти “Исроилнинг жиноий тажовузи Ливан суверенитетини жиддий бузиш ҳисобланишини” айтди, деб хабар бермоқда CNN. Ливан Ахборот вазири Зиёд Макари расмийлар Исроилни жавобгарликка тортиш учун БМТга мурожаат қилганини айтди.

Ҳаракатнинг Telegram каналларидан бирида эълон қилинган баёнотга кўра, “Ҳизбуллоҳ” “барча факт ва маълумотлар ҳамда ҳужум ҳақидаги мавжуд далилларни текшириб”, мазкур ҳужум Исроил томонидан амалга оширилганини аниқлаган.

Ливандаги портлашлар бир қанча ҳудудларда, жумладан, Байрут ва Бекаа водийсида содир бўлди. “Ҳизбуллоҳ”нинг билдиришича, ҳаракатнинг икки аъзоси, жумладан, Ливан парламенти депутати Али Аммарнинг ўғли ҳалок бўлган.

Жароҳатланганлар орасида Эроннинг Ливандаги элчиси Можтаба Амани ҳам бор. The Times of Israel газетасининг хабар беришича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукумат билан фавқулодда йиғилиш ўтказиб, “Ҳизбуллоҳ” ҳужуми содир бўлган тақдирда қандай ҳаракатларни амалга оширишни муҳокама қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” Ливандаги пейжер портлашлари туфайли Исроилни жазолаш билан таҳдид қилди