17:18 / 18.09.2024
59

Зеленский Польша ташқи ишлар вазири билан тортишиб қолди

Зеленский Польша ташқи ишлар вазири билан тортишиб қолди
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Владимир Зеленский Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг Киевга ташрифи чоғида у билан “баланд оҳангда” мулоқот қилди. Бу ҳақда музокара иштирокчиларига таяниб, Польшанинг Onet портали хабар берди.

Музокара иштирокчиларига кўра, суҳбат вақтидаги вазият кескин бўлган, ҳатто “тортишув ҳақида гапириш мумкин”. Зеленский Польшани Украинанинг Европа Иттифоқига (ЕИ) кириши масаласида етарли даражада қўллаб-қувватламаётганликда айблаган. Сикорский бунга жавобан Польшага уюшмага аъзо бўлиш учун 10 йил керак бўлганини ва Украина президенти томонидан сўралган муддатлар реал эмаслигини айтган.

Шундан кейин Владимир Зеленский Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳажми етарли эмаслиги ҳақида таъна қилди. Шу нуқтайи назардан, у Польша Украина устида ракета ва дронларни уриб тушириши мумкинлигини айтди”, дейилади хабарда.

Польша ТИВ раҳбари бу қарор НАТО билан келишмасдан қабул қилиниши мумкин эмаслигини билдирган. Шунингдек, томонлар Волин қирғини қурбонларини эксгумация қилиш масаласи бўйича баҳслашган.

Сентябрь ойи бошида Сикорский Польша ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг ғарбий қисми устида Россия ракеталарини уриб тушириши мумкинлигини айтганди. У бундай қадам Польша ва унинг НАТОдаги иттифоқчиларини Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келмаслигини таъкидлаган. Шундан сўнг НАТО Польшани “барча учун оқибатли” қарорларни қабул қилишдан олдин иттифоқчилар билан маслаҳатлашишга чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Польша ташқи ишлар вазири билан тортишиб қолди