19:25 / 18.09.2024
79

Туркиялик миллиардер ўзидан 30 ёш кичик қизга уйланди

Туркиялик миллиардер ўзидан 30 ёш кичик қизга уйланди
Ҳар йили Туркияда йилнинг энг шов-шувли тўйлари рейтинги тузилади. Жорий йилда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган воқеа тадбиркор, телеканал асосчиси ва бошловчи Ажун Иличалининг тўйи бўлиб ўтди.

Фото: Дзен
Ажун Иличалининг умумий бойлиги ҳозирда юз миллион доллар, яъни уч миллиард турк лирасидан ошган. У Туркиянинг TV8 телеканали эгаси бўлиб, Доминикан Республикасида суратга олинган энг машҳур шоулардан бири — “Омон қолганлар” (Сурвивор) продюсери ва бошловчиси сифатида танилган.

Фото: Haberler.com
Ёшлигида Ажун инглиз тили ўқитувчиси бўлишни истаган, лекин 22 ёшида у ўзини спорт мухбири сифатида синаб кўрди ва медиа соҳасига қизиқиб қолди.

Менинг турли ўйинларга катта иштиёқим бор: ўйнаш, ўйинга жалб қилиш, кўнгилочар дастурларни ишлаб чиқиш жон-у дилим, чунки ҳаёт бу — саҳна”, дейди тадбиркор ўзи ҳақида.

Фото: Дзен
Ҳаётга бундай енгиллик билан ёндашиш унга медиа соҳасида катта муваффақият келтирди, балки шахсий ҳаёти ҳам ранг-баранг воқеаларга бой бўлишига сабаб бўлди.

Ажун уч марта турмуш қурган, бу никоҳлардан унинг тўрт нафар қизи бор. Куни кеча миллиардер тўртинчи марта Айча Чағла Алтункаяга уйланди.

Фото: Дзен
Ажуннинг аввалги рафиқасининг исми Шейма Субаши эди. У Туркиядаги энг машҳур блогерлардан бири бўлиб, ижтимоий тармоқларда уни уч миллион обуначи кузатади.

Фото: Дзен
Кўпчилик Айча айнан Шеймага жуда ўхшаш эканлигини қайд этди:

Фото: Дзен
Миш-мишларга кўра, Ажун ҳали ҳам собиқ аёлини унута олмаган ва келиндаги бу ўхшашлик миллиардерни ўзига жалб этган.

Ажуннинг тўртинчи хотини медиадан узоқ шахс. Айча Чағла ҳамшираликка ўқиган ва баскетбол жамоасида мураббий бўлиб ишлаган. У Сурвивор шоусида тиббий ходим сифатида иштирок этиш учун ариза берган ва ўша ерда иш бошлаганда бадавлат продюсер билан танишиб қолган.

Фото: Haberler.com

Фото: Дзен

Фото: Дзен
Ажун 55 ёшда, Айча эса 25 ёшда, келин-куёв орасида 30 ёш фарқ бор. Чағла ҳаттоки эрининг қизидан ҳам ёшроқ бўлиб чиқди, шу сабабли бу никоҳ жамоатчилик муҳокамасига айланди.

Фото: Дзен
Янги турмуш қурганлар ўртасидаги ёш фарқи ҳақидаги баҳслар шу даражага етдики, турк жамияти анъанавий ва замонавий фикрлайдиган икки қисмга ажралди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиялик миллиардер ўзидан 30 ёш кичик қизга уйланди