Фото: Reuters
Вашингтон Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия билан можарони ҳал қилиш режаси билан танишиб чиқди. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд хабар берди.
Вакилнинг сўзларига кўра, АҚШ мазкур режани тарғиб қилмоқчи.
“Биз президент Зеленскийнинг “Тинчлик режаси”ни кўрдик. Бизнинг фикримизча, у ишлай оладиган стратегия ва режани ишлаб чиқади. Биз Нью Йоркда бўладиган давлат раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уни қандай қилиб олдинга силжитишимиз мумкинлигига аниқлик киритишимиз керак”, деди Томас-Гринфилд матбуот анжуманида.
Давлат департаменти аввалроқ давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Киевга борганида Украинанинг “Тинчлик режаси”ни кўриб чиққани ҳақида хабар берган эди. Вашингтон унинг мазмунини ошкор қилмаган.
Reuters’нинг маълум қилишича, Украина президенти Владимир Зеленский режани келаси ҳафта Нью Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеяси сессиясида тақдим этиш ниятида.
Украинанинг ғалаба режаси
Режа тўртта асосий ва битта қўшимча бандни ўз ичига олади. Зеленский ғалаба Украина учун “жуда кучли дипломатияга тайёр” бўлишни англатиши, шу сабабли мазкур режа тайёрланганини айтган.
“Уларнинг тўрттаси асосий, қўшимча биттаси эса бизга урушдан кейин керак бўлади. Мен уларни президент Байден билан бўлишаман. Гап Украинанинг хавфсизлиги, геосиёсий ўрни, Украинани жуда кучли ҳарбий қўллаб-қувватлаш ҳақида кетмоқда. Шунингдек, биз у ёки бу ишни қандай амалга оширишни эркин ҳал қилишимиз кераклиги тўғрисида ҳам”, дейди сиёсатчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди