09:00 / 19.09.2024
81

Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудидан Исроил қўшинлари чиқиб кетишига овоз берди

Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудидан Исроил қўшинлари чиқиб кетишига овоз берди
Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеяси Исроилдан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидан кучларини олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди.

Ташкилотга аъзо давлатлар Исроилнинг Фаластин ҳудудларини 12 ой ичида оккупация қилишини тўхтатиш ва агар қарор бажарилмаса, санкциялар киритиш талабини ўз ичига олган резолюцияга овоз берди.

Фаластин давлати томонидан ўнлаб бошқа давлатлар билан биргаликда таклиф этилган резолюция учун 124 та делегация овоз берди. 43 та давлат бетараф қолди, 14 таси эса қарши чиқди, дейилади БМТ матбуот хизмати хабарида.

Резолюция Исроил қўшинларини Фаластин ҳудудларидан олиб чиқиб кетишни, янги аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатишни, босиб олинган ерлар ва мол-мулкни қайтаришни, шунингдек, кўчирилган фаластинликларни қайтариш имкониятини талаб қилади.

БМТ Халқаро судининг 1967 йилдан бери Фаластин ҳудудлари босиб олиниши “ноқонуний” деган маслаҳат хулосасига асосланади.

Исроил резолюцияни қатъиян рад этди. Яҳудий давлатининг БМТдаги доимий вакили Дани Данон овоз беришни “Фаластин мухториятининг дипломатик терроризмини қўллаб-қувватловчи шармандали қарор” деб атади.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд овоз беришдан олдин резолюцияни “фитна қўзғатувчи” деб қоралади ва унинг “тинчлик ишига ҳеч қандай фойда келтирмаслигини” таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудидан Исроил қўшинлари чиқиб кетишига овоз берди