
Голливуд актрисаси Анжелина Жоли АҚШнинг энг тажрибали пластик жарроҳлардан бирига мурожаат қилишга мажбур бўлди, чунки унинг ўғли Пакс Жоли-Питт тиббий ёрдамга муҳтож.

Фото: Паге Сих
Юлдузнинг меросхўрларидан бири Пакс жорий йилнинг июль ойида электр велосипед ҳайдаш вақтида бахтсиз ҳодисага учради. У узоқ вақт касалхонада даволанди ва куни кеча биринчи марта онаси билан омма олдига чиқди. Йигитнинг пешонасидаги катта чандиқ дарҳол интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.

Фото: Daily Mail
“Жоли ўғлининг юзида ҳеч қандай чандиқ қолмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун Лос-Анжелесдаги энг нуфузли пластик жарроҳдан ёрдам сўради. У фарзандлари учун барча нарсага тайёр туради. Анжелина шифокорга шахсан ўзи қўнғироқ қилган ва тиббий маслаҳат олиш пайтида ўғлининг ёнида бўлган”, деб ёзади Daily Mail нашри.

Фото: Daily Mail
Маълумот учун, Пакс Жоли-Питт ёзда электр велосипед ҳайдаш вақтида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани сабаб жиддий аварияга учраган ва шифохонага ётқизилган. Пакснинг дўстлари айтишича, йигит ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, турли трюклар қилишни яхши кўради ва ҳайдаш вақтида кўпинча ҳимоя шлемидан фойдаланмайди.

Фото: Daily Mail «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар