18:53 / 19.09.2024
28

Исроил Ғазо бўйича “Б режа”ни АҚШга топширди

Исроил Ғазо бўйича “Б режа”ни АҚШга топширди
Фото: Google Images
Исроил АҚШга Ғазо секторида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар ва унинг ёрдамчиларининг анклавдан хавфсиз чиқиб кетишини кафолатлайдиган янги сулҳ таклифларини тақдим этди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда.

Мазкур режага кўра, Исроил ҲАМАС томонидан гаровга олинган барча асирлар озод қилинишини, шунингдек, Исроилдаги фаластинлик маҳбусларни қўйиб юборишни таклиф қилаётгани маълум этилди.

Бундан ташқари, лойиҳа Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва анклавни демилитаризация қилиш, шунингдек, секторда янги бошқарув тизимини яратишни назарда тутади. Бироқ бу ташаббуслар тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.

Исроилнинг ўғирланган ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича комиссари Гал Хирш гаровга олинганларнинг яқинларига бу таклиф ўтган ҳафта Оқ уй ва давлат департаменти расмийларига етказилганини айтди. Шу билан бирга, ушбу лойиҳа “Б режаси” деб номланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ғазо бўйича “Б режа”ни АҚШга топширди