Фото: Axios
Беларусь президенти Александр Лукашенко Донецк (ДХР) квазидавлати раҳбари Денис Пушилин билан учрашувда республика билан алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган. Унинг аниқлик киритишича, Беларусь Украина билан ҳам ДХР билан бир хил тамойиллар асосида ҳамкорлик қилишга тайёр.
“Биз ҳеч кимни хафа қилмаймиз. Биз Донецк билан қандай тамойиллар бўйича ҳамкорлик қилган бўлсак, Украина билан ҳам худди шундай қилишга тайёрмиз”, деди Беларусь президенти.
Унинг қўшимча қилишича, Беларусь Донецк вилояти Украина таркибида бўлганида у билан ҳам ҳамкорлик қилган.
Лукашенкога кўра, Беларусь ҳеч қандай халқаро меъёрларни бузмаган ҳолда ДХР билан ҳамкорлик қилади. У Беларусь томони республика билан ҳеч қандай воситачиларсиз ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлаган.
“Худди шу ёндашув Украина билан ҳамкорликка ҳам тегишли. Биз тинчликсевар халқмиз. Дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз асоси фақат тинчликдир”, дея қўшимча қилган Лукашенко.
Беларусь етакчиси бир неча бор Россия ва Украинани ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга чақирган. Август ойида “Глобал жануб овози” саммитида у мамлакатни музокаралар учун майдон сифатида таклиф қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди