Фото: Getty Images
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари 2027 йилгача Хитойга қарши ҳарбий ҳаракатлар ўтказиш имкониятига тайёрланмоқда, дейилади адмирал Лиза Франкетти томонидан тайёрланган ҳужжатда.
Навигация режаси (NAVPLAN) иккита стратегик мақсадга эришишга қаратилган: 2027 йилгача Хитой Халқ Республикаси билан эҳтимолий урушга тайёрликни таъминлаш ва денгиз флотининг узоқ муддатли устунлигини кучайтириш.
Франкетти ўз режасида Хитой раҳбари Си Жинпинг томонидан ўз армиясини 2027 йилгача «жаҳон даражасидаги» даражага етказишга ҳақидаги икки йил аввал айтилган баёнотига эътибор қаратди.
Шунингдек, ҳужжатда Россия ҳарбий-денгиз флоти «Қора денгиздаги йўқотишларга қарамай, Узоқ Шимолда, Атлантика, Ўрта Ер денгизи, Болтиқбўйи ва Шимолий Тинч океанида жанговар кучини сақлаб қолгани» ҳақида қисқача эслатиб ўтилади.
Ғарб давлатлари Хитойнинг Тайванга нисбатан сиёсатини бир неча бор танқид қилиб, оролга бостириб кирилган тақдирда ҳарбий чоралар кўриш билан таҳдид қилиб келмоқда. 2022 йилда қабул қилинган Шимолий Атлантика алянси концепциясида Хитой «тизимли муаммо» деб номланган.
Июн ойида АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги раҳбари адмирал Самуэл Папаро агар Хитой Тайванга ҳужум қилса, АҚШ Тайван бўғозида «дронлар дўзахини» уюштирмоқчи эканини айтган эди.
Хитой Тайванни ўзининг ажралмас ҳудуди деб билади ва орол ҳукуматига ҳар қандай ташқи ёрдамни, шу жумладан хорижий делегациялар ташрифини Хитой суверенитетини бузиш деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди