Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида америкалик миллиардер ва Tesla компанияси раҳбари Илон Маск уруш зонасига жўнатилган Cybertruck электр пикапини ўчириб қўйганидан шикоят қилди.
«Илон Маск яхши иш қилмади. Қимматбаҳо совғаларни чин юракдан беради, кейин эса масофадан туриб ўчиради», — деган Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, «Маск кибер юк машинасини масофадан туриб ўчириб қўйган».
Қодиров аввалроқ Илон Маскдан Cybertruckни совға сифатида олганини эълон қилган ва Чеченистонда электромобилга оғир автомат ўрнатилганини қўшимча қилган. Қодировнинг ўзи, ўз сўзларига кўра, машинани Грозний бўйлаб ҳайдаб, уни «том маънода севиб қолганини» тан олди.
Чеченистон раҳбари, шунингдек, миллиардерга «самимий миннатдорчилик изҳор қилди» ва уни «замонамизнинг энг кучли даҳоси ва мутахассиси» деб атади. Маск, ўз навбатида, Қодировга машина бермаганини айтди. Тесла ҳам Қодировга машина берилганини тасдиқламади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди