Фото: “ТАСС”
Қрим БМТ мақоми бўйича холис референдум ўтказиш мандатига берилиши керак, дея Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский таклиф киритди.
“Қрим Россия ва айниқса мамлакат президенти Владимир Путин учун рамзий, аммо Украина учун стратегик аҳамиятга эга. Биз уни БМТ мандати остида, қонуний резидент кимлигини текширгандан сўнг, адолатли референдум тайёрлаш миссияси билан топширишимиз мумкин”, дея тушунтирган Сикорский.
Унинг қўшимча қилишича, мазкур жараён 20 йилга кечиктирилиши мумкин.
Россия Қримни ўн йил аввал, 2014 йил баҳорида, референдум натижаларига кўра аннексия қилган эди. Украина, АҚШ, Хитой ва дунёнинг бошқа аксарият давлатларида овоз бериш натижалари тан олинмаган. Путин яриморолнинг ҳудудий мансублиги масаласини ёпиқ деб атаган. 2014 йилда у Қрим Россия учун муқаддас жой эканини таъкидлаган ҳамда ҳудудни “барча имкониятлар билан” ҳимоя қилишга ваъда берган.
2022 йил август ойида Украина президенти Владимир Зеленский Киев Қримни “ўзи тўғри деб билган ҳар қандай йўл билан” қайтаришга ваъда берган. Унинг сўзларига кўра, бу “глобал қонун ва тартибни қайта тиклаш бўлади”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди