Фото: BBC
АҚШнинг Кентукки штати, Летчер округида судя Кевин Маллинз ўз кабинетида отиб ўлдирилди. Қотилликда округ шерифи Микки Стайнз айбланмоқда, у ҳибсга олинган, деб хабар берди The Mountain Eagle нашри.
Воқеа 19 сентябр куни содир бўлган. Таъкидланишича, шериф судянинг қабулхонасига келиб, у ердаги ходимлардан уларни ёлғиз қолдиришни сўраган. Кейин иккаласи хонага кириб, эшикни ёпган. Шундан сўнг ичкаридан ўқ овозлари эшитилган. Микки Стайнз хонадан қўлларини кўтарган ҳола чиқиб, полициячига таслим бўлди.
Қотиллик мотивларига расман аниқлик киритилмади. AP нашри ёзишича, бунга суд биносида шериф ва судя ўртасида жанжал чиққани сабаб бўлган. Шерифга биринчи даражали қотиллик айби қўйилди. Полиция фавқулодда ҳодиса содир бўлган Уайтсбург шаҳридаги асосий кўчани ўраб олди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, бир нечта мактаблар ҳам қисқа муддатга ёпилган.
Кевин Маллинз 2009 йилдан бери Кентукки 47-округ судининг судяси лавозимида ишлаб келган. У суд тизими ходимларининг гиёҳванд моддаларга қарамлигини даволаш ҳақидаги тарғиботлари билан танилганди. Маллинз иштирокида ишлаб чиқилган гиёҳвандликдан даволанаётганларга ёрдам бериш бўйича махсус дастур Кентуккининг камида 50 та округида қабул қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди