Фото: CNN
АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи фуқаро хатолик сабаб 18 йилдан бери қўшнисининг электр ҳисобига пул тўлаб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда CBS News ва ABC7 телеканаллари хабар бермоқда.
Кен Уилсон бу уйда 2006 йилдан бери яшайди. Яқинда у коммунал хизматлар учун тўлаши керак бўлган сумма анча ошганини сезиб қолди. Эркак электр энергиясини тежай бошлади ва ҳатто квартирасидаги ҳисоблагичлар қанча ватт истеъмол қилишини ўлчайдиган махсус қурилмани сотиб олди.
Уилсоннинг айтишича, у электр энергияси автоматларини ўчирганидан сўнг ҳам ҳисоблагичлар ишлашда давом этган. Шундан кейин у коммунал хизматлар кўрсатувчи Pacific Gas and Electric (PG&E) компаниясига алоқага чиққан. Эркак ё кимдир унинг электр энергиясини “ўғирлаяпти” ёки ҳисоблагичларда носозлик бор, деб ўйлаган.
PG&E ходимлари Уилсоннинг ҳисоблагичларини текширганида, унинг хонадони бошқа ҳисоблагичга уланганини аниқлади, шу сабабли компания шу пайтгача ундан ўз хонадони учун эмас, балки қўшни уйга ҳақ олиб келган.
PG&E хатосини тан олиб, тушунмовчиликни бартараф этди. Шунингдек, Уилсоннинг ҳисобига 600 доллар ўтказиб берилди — у сўнгги уч йил давомида шунча миқдорда ортиқча тўлов қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди