Фото: Сергей Ведяшкин
Россия ҳукумати «рус маънавий ва ахлоқий қадриятларига зид бўлган бузғунчи муносабатларни ўрнатадиган» мамлакатлар рўйхатини тақдим этди. Тегишли ҳужжатни 20 сентябр, жума куни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолади.
Умуман олганда, рўйхатга 47 та давлат ва ҳудуд, жумладан, Европа Иттифоқининг деярли барча мамлакатлари, Словакия ва Венгрия, шунингдек, АҚШ, Британия, Украина, Япония, Тайван ва ҳатто Микронезия, Андорра ва Баҳама ороллари киритилган.
ТАСС Россия давлат агентлигининг хабар беришича, давлатлар рўйхати Владимир Путиннинг «анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларга эга» хорижликларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ тасдиқланган. Шундай қилиб, агентликнинг тушунтиришича, ушбу давлатлар резидентлари «ўз мамлакатларининг бузғунчи мафкуравий кўрсатмаларини рад этган тақдирда» соддалаштирилган тартибда Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.
Россия қадриятларига хайрихоҳ чет элликлар учун инсонпарварлик ёрдами
2024 йил август ойида Россия президенти Владимир Путин «анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларига хайрихоҳ» хорижликларга гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, ўз ватанидаги «бузғунчи неолиберал мафкуравий кўрсатмалар»га рози бўлмаган шахслар соддалаштирилган тартибда Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш учун рухсат сўрашлари мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди