Фото: Google Images
Буюк Британия ва АҚШ яқин ҳафталарда Украинага Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарбалар беришига рухсат беришни режалаштирмоқда, деб ёзади Тhе Тimes газетаси ғарб дипломатларига таяниб.
Унга кўра, Украина Қуролли кучлари Россияга зарба беришни бошламагунча, бу маълумотни яшириш режалаштирилган.
Тhе Тimes нашрининг ёзишича, британиялик ва америкалик дипломатлар Украина билан махфий келишув имзоланишига рухсат беришмоқда, шу боис бу ҳақда келаси ҳафта БМТ Бош aссамблеяси йиғилишида эълон қилинмайди. Тадбирда Украина президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этади. Нашр манбаларидан бири АҚШ президенти маъмурияти ноябрдаги сайловлар олдидан қарор қабул қилиш учун тезроқ ҳаракат қилмоқчи эканини таъкидлади.
Ўтган ҳафта Тhе Тimes АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россиядаги нишонларга Storm Shadow билан ҳужум қилишига рухсат бериши мумкинлигини ёзган эди. У ўтган ҳафта охирида Британия Бош вазири Кей Стармер билан бу масалани муҳокама қилган, бироқ бу борада ҳеч қандай маълумот эълон қилинмаган.
Буюк Британия ва Франция чекловларни олиб ташлаш тарафдори, аммо АҚШ позицияси туфайли Украинага рухсат бермади. Ғарб етакчилари томонидан бу масала бўйича муҳокамаларни шарҳлар экан, президент Владимир Путин Россияга зарба бериш учун узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга рухсат бериш АҚШ ва бошқа НАТО давлатларининг ҳарбий можарода бевосита иштирок этишини англатишини айтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар