Фото: X / EtatMajorFR
Украина ҳарбий учувчиларининг биринчи гуруҳи Францияда Alphajet ўқув самолётларида машғулотларни якунлади. Бу ҳақда 20 сентябр, жума куни Франция қуролли кучлари матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Франция қуролли кучлари маълумотларига кўра, украиналик учувчиларни тайёрлаш 2024 йил мартидан бери давом этмоқда. «Франция Украинанинг ҳарбий саъй-ҳаракатларини қаттиқ қўллаб-қувватлайди», — дейилади пресс-релизда.
Руминияда ўқиш давом эттирилади
Аввалроқ Франциянинг Le Monde нашри украиналик ҳарбий учувчилар дастлаб Британияда бир неча ой давомида инглиз тилини ўргангани, сўнгра Францияга етиб келгани, у ерда Alphajet'да назарий ва парвоз машғулотларидан ўтгани ҳақида хабар берган эди. Бу самолётлар Ғарб давлатлари Украинага етказиб берган F-16 қирувчи самолётларида қўлланадиган асбоблар панели билан жиҳозланган. Гуруҳ келажакда Руминиядаги ўқув марказига бориши кутилмоқда. Франция ҳарбий-ҳаво кучлари F-16 қирувчи самолётларидан фойдаланмайди.
F-16'нинг Украинага етказиб берилиши
Июл ойининг сўнгги кунида ваъда қилинган 79 та F-16 қирувчисининг дастлабки ўнтаси Украинага етказилган. The Economist газетасининг 4 август куни хабар беришича, бу воқеа АҚШ президенти Жо Байденнинг «иккиланиб қолган» маъмурияти «ниҳоят ўзининг ғайратли европалик иттифоқчиларига уларни юбориш учун яшил чироқ ёққанидан» бир йил ўтгач содир бўлди. 2024 йил охиригача Украина Америкада ишлаб чиқарилган 20 та шундай қирувчи олиши керак. Дания ва Нидерландия бошчилигидаги коалиция томонидан ваъда қилинган қолган F-16 самолётлари 2025 йил давомида партиялар бўлиб келади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»