18:35 / 21.09.2024
47

АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди

АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
Фото: Видеодан кадр
АҚШнинг Техас штатида махсус хизматлар роботи полицияга бўйсунмаган эркакни қалампирли газ билан киберзарарсизлантириб, уни қўлга олишга ёрдам берди.

39 ёшли Феликс Де ла Роса тақиқланган моддаларни тайёрлаш ва ташиш айби билан 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. 2022 йилда у жазонинг тўртдан бир қисмини ўтаб, муддатидан олдин озод қилинган. Аммо муддатидан илгари шартли озод қилиш шартларига кўра, у электрон билагузук тақиб юриши ва белгиланган ҳудудни тарк этмаслиги керак эди.

Феликс эса гаджетни ечиб ташлаб, кўздан ғойиб бўлган.

Полиция уни Техасдаги меҳмонхонадан топди ва қўлга олиш учун гуруҳ юборди. Аммо жиноятчи хонага беркиниб олиб, таслим бўлишдан бош тортган ва полицияга қаратa ўқ узган.

Лаббок округидаги шериф идорасидан чақирилган махсус гуруҳ Феликсни тинч йўл билан таслим бўлишга кўндиришга уринган, аммо эркак уларга ҳам ўқ узишда давом этган. Шериф идорасининг снайпери унга томонга ўт очди. Сўнг меҳмонхона балконига Лаббок ҳудудий бўлимининг робот-сапёри чиқарилди.

Ҳодиса жойидан олинган видеога кўра, робот Феликсга яқинлашганда, эркак унинг устига кўрпа улоқтиради. Сўнг деразадан роботга бир неча маротаба ўқ узади. Робот эса дераза олдига келиб, кўрпанинг бир четини кўтаради ва эркакка қарата кўзни ёшлатувчи газ пуркайди.

Кўп ўтмай Феликс де ла Роса деразадан чиқиб, юзини чангаллаганча, жон талвасасида эмаклади, робот унинг устига бостириб бориб, шортисини ечиб юборди.

Шу тариқа гумонланувчи қўлга олинди ва тез ёрдам машинасида тиббиёт марказига етказилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди