
Фото: SCANPIX /Sebastian Willnow/dpa
Германиянинг dpa ахборот агентлиги 19 сентябр куни хабар беришича, бу Волфганг Амадей Моцарт томонидан ўсмирлик чоғида ёзилган Serenate ex C номли 12 дақиқалик асардир. У бошқа ноталар қаторида Лейпциг мусиқа кутубхонасида сақланган ва Моцарт асарларининг хронологик тартибда тўлиқ рўйхати — Кёхел каталоги (Köchelverzeichnis) деб номланган асарни қайта нашр этишга тайёргарлик жараёнида топилган.
Мутахассисларнинг фикрича, пиеса ёш даҳо томонидан 1760-йилларнинг охирларида, 10-13 ёшлар оралиғида ёзилган. Композиция Моцарт асарларига жуда ўхшайди, аммо ҳозиргача унинг муаллифлиги 100 фоиз исботланмаган. Шу билан бирга, Моцартеум халқаро фонди мусиқашуноси Улрих Лайзингер бошқа бастакорларнинг муаллифлигини истисно қилишга тайёр ва гап ёш Моцартнинг «шу пайтгача номаълум ва мутлақо жозибали» иши ҳақида кетаётганини таъкидламоқда.
21 сентябр, шанба куни топилма Лейпциг опера театрида кенг оммага тақдим этилади. Пиеса омма олдида ижро этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар