Кристиана Барсони-Арчидиаконо
Портлаган пейжерлар билан боғлиқ бўлган BAC Consulting компанияси бош директори, 49 ёшли Кристиана Барсони-Арчидиаконо бедарак йўқолди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Агентлик маълумотларига кўра, аёл портлашлар ва оммавий ахборот воситаларининг ўз шахсига қизиқишидан сўнг дарҳол ғойиб бўлган. Шундан бери у жамоат жойларида кўринмаган ва қўшнилари ҳам уни кўрмаганини айтишган. У нашр қўнғироқлари ёки хатларига жавоб бермаяпти, журналистлар ҳам Будапешт марказидаги уйига борган, аммо жавоб бўлмаган.
17 сентябр куни Ливаннинг бир қанча шаҳарларида портатив пейжерлар, жумладан, «Ҳизбуллоҳ» жангарилари ишлатадиган қурилмалар портлади. 12 киши ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши яраланди. Reuters агентлигининг ёзишича, BAC Consulting Тайваннинг Gold Apollo компаниясидан пейжерлар учун лицензия олган. Кейинчалик улар «Ҳизбуллоҳ»га етказилган.
NBC News телеканалининг Ливандаги портлашлар ҳақидаги саволига Кристиана Барсони-Арчидиаконо шундай жавоб берди: «Мен пейжер ишлаб чиқармайман, шунчаки воситачиман. Менимча, сиз ҳамма нарсани нотўғри тушундингиз».
BAC Consulting 2022 йилда Будапештда рўйхатдан ўтган. 18 сентябр куни эрталаб унинг веб-сайти ишламай қолди. Қайд қилинишича, аввал унда ҳеч қандай бўлимлар ёзилмаган ва компания нима қилаётганини тушуниш деярли имконсиз эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар