Фото: AFP
Исроил президенти Ицхак Герцог Sky News телеканалига берган интервюсида ўз мамлакати «Ҳизбуллоҳ» аъзолари пейжерлари ва рацияларини портлатишда иштирок этмаганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, «Ҳизбуллоҳ»нинг душманлари кўп».
«Ҳизбуллоҳ»нинг душманлари кўп, бугунги кунда улар оз эмас. «Ҳизбуллоҳ» Ливанни бўғиб, вайрон қилмоқда, қайта-қайта тартибсизлик яратмоқда. Биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун шу ердамиз. Биз чора кўришимиз кераклигини аниқ айтамиз. Ҳар қандай давлат ўз халқини ҳимоя қилиш учун шундай қилади», деди у.
Sky News телеканалининг қайд этишича, бу пейжер портлашларидан кейин Исроил расмийларининг биринчи расмий изоҳидир.
Герцог сўзларига кўра, Исроил Ливан билан урушдан «манфаатдор эмас».
«Исроил Ливан билан урушдан манфаатдор эмас. Биз Ливан билан урушга аралашмоқчи эмасмиз. Лекин Ливанни террорчи ташкилот эгаллаб олди, бу «Ҳизбуллоҳ» деб аталган сиёсий партия», деди Исроил президенти.
17 сентябр куни Ливанда «Ҳизбуллоҳ» томонидан тезкор алоқа учун фойдаланиладиган пейжерларда қатор портлашлар содир бўлди. Эртаси куни рациялар ҳам портлатилди. Портлашлар оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлган ва уч мингга яқин киши жароҳатланган.
Reuters агентлиги Ливан хавфсизлик хизматидаги манбаларга таяниб, Исроил разведка хизмати «Моссад» бир неча ой олдин «Ҳизбуллоҳ» томонидан сотиб олинган беш минг пейжерга портловчи моддалар ўрнатганини хабар қилди.
«Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ операцияда Исроилни айблади. ABC News телеканали Америка разведкасидаги манбасига таяниб, Исроил камида 15 йилдан бери «Ҳизбуллоҳ» аъзолари пейжерларини портлатиш операциясини режалаштирганини ёзди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди