
Фото: dailyausaf.com
Россиянинг Покистондаги элчиси Алберт Хорев кортежидаги автомобил мамлакат шимолидаги Мингора шаҳрида, меҳмонхонага қайтаётганида минага йўлиқиб, портлаб кетди. Бу ҳақда Россия дипломатик миссияси хабар берди.
Хабарда айтилишича, дипломатик корпус вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган, бироқ бир неча полициячи жароҳат олган.
Бундан олдин Хорев бир қатор давлатларнинг Покистондаги элчиларидан иборат делегация таркибида Исломобод Савдо-саноат палатаси томонидан Хайбар-Пахтунхва вилоятининг Сват водийсида туризмни ривожлантириш форумида иштирок этган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар