06:27 / 23.09.2024
55

Россия Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этишдан бош тортди

Россия Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этишдан бош тортди
Фото: EPA-EFE
Россия Украина ўтказмоқчи бўлган иккинчи тинчлик саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.

Россия вакиллари “Бюргеншток” жараёни доирасидаги ҳеч қандай учрашувда қатнашмаган ва қатнашиш ниятида ҳам эмас, деди Захарова.
У Украина ва жаҳон ҳамжамиятини “Россияга таслим бўлиш ультиматумини тақдим этиш” ниятида айблади. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский 2024 йил ноябрга режалаштирилган навбатдаги Глобал тинчлик саммити ташкилотчилари Россияни ҳам таклиф қилмоқчи эканини айтганди.

Бундан ташқари, Зеленский сентябрь ойида АҚШ президенти Жо Байден билан урушни тугатишнинг “ғалаба режаси” муҳокама қилишини билдирди. У ўз стратегиясини АҚШ президентлигига номзодлар Камола Ҳаррис ва Дональд Трампга ҳам тақдим этмоқчи.

Зеленский ғалаба Украина учун “жуда кучли дипломатияга тайёр” бўлишни англатиши, шу сабабли мазкур режа тайёрланганини айтганди.

Тинчлик саммитидан олдин шахсан Жо Байден билан кучли позицияда бўлишимиз учун бизни қандай мустаҳкамлаш ҳақида гаплашаман. Чунки кучли бўлсангиз, дипломатик ечимлар самарали бўлади. Акс ҳолда, Путин бу жараёнда иштирок этмайди, деган у.
Зеленский “ғалаба режаси” хавфсизлик, Украинанинг геосиёсий ўрни, кучли ҳарбий ва иқтисодий ёрдамни ўз ичига олишини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этишдан бош тортди