Туркияда сайёҳлар микроавтобуси ағдарилиб кетди

Туркияда сайёҳлар микроавтобуси ағдарилиб кетди
Фото: IHA
Туркиянинг Невшеҳир провинциясида 18 кишидан иборат сайёҳлар гуруҳини олиб кетаётган микроавтобус ҳалокатга учради. Бу ҳақда IHA агентлиги хабар берди.

Микроавтобус Ажигел шаҳри яқинида ҳайдовчи ёғингарчилик туфайли бошқарувни йўқотганидан кейин ағдарилган. Сайёҳлар Каппадокиядан Анталияга қайтаётган бўлган. Ҳодиса оқибатида 15 нафар хорижлик сайёҳ, икки нафар ҳайдовчи ва гид жабрланган.
Туркияда сайёҳлар микроавтобуси ағдарилиб кетди
Фото: IHA
Туркияда сайёҳлар микроавтобуси ағдарилиб кетди
Фото: IHA
Туркияда сайёҳлар микроавтобуси ағдарилиб кетди
Фото: IHA
Туркияда сайёҳлар микроавтобуси ағдарилиб кетди
Фото: IHA
Воқеа жойига тез ёрдам, полиция ва ўт ўчирувчилар юборилган. Жабрланганлар шаҳар шифохоналарига етказилиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Июль ойи бошида ҳам Анталияда бахтсиз ҳодиса юз берганди. Ўшанда автобусда жами 20 нафар — 16 нафар россиялик ва тўрт нафар беларуслик сайёҳ жароҳатланган, микроавтобус ҳайдовчиси эса вафот этган. Ҳодиса улар Алания меҳмонхоналаридан аэропортга кетаётганда содир бўлган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар