date
views 320

Курск вилоятида Украинанинг 10 та бригадаси мағлуб этилди

Курск вилоятида Украинанинг 10 та бригадаси мағлуб этилди
© Sputnik / Алексей Майшев
Сўнгги 24 соат ичида “Шимол” гуруҳи Украинанинг ўнта бригадасини мағлуб этди ва Курск вилоятида қарши ҳужумга уринишларнинг олди олинди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

Шимол” кучлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум операцияларини давом эттирди, улар давомида 22-, 41-, 115-механизациялашган, 17-танк, 82- ва 95-ҳаво ҳужуми бригадалари, Миллий гвардиянинг 1-бригадалари, шунингдек, Любимовка, Дарьино, Николаево-Дарьино, Толстий Луг, Малая Локня ва Плехово аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 103-, 112- ва 129-ҳудудий мудофаа бригадаларини мағлуб этишди”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, гуруҳ Украина Қуролли кучларининг Камишевка ва Любимовка қишлоқлари йўналишида қарши ҳужумга уринишларини бартараф этди.

Ушбу жангларда Украина қуйидагиларни йўқотди:
- 20 га яқин одам ҳалок бўлди ва яраланди;
- зирҳли жанговар транспорт воситаси;
- иккита машина.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Курск вилоятида Украинанинг 10 та бригадаси мағлуб этилди