Фото: AFP
Жанубий Африкада 21 сентябр куни кутилмаганда ёғган қор туфайли бир нечта автомобил йўлларида транспорт ҳаракати бутунлай тўхтаб қолди. Бу ҳақда France 24 телеканали маълум қилди.
Айниқса, Йоҳаннесбург ва шарқий соҳилдаги Дурбан шаҳрини боғловчи N3 магистрал йўли кўпроқ зарар кўрди. Баъзи ҳудудларда икки метргача қор ёққани айтилмоқда. Ҳайдовчилар тунни машинада ўтказишга мажбур бўлди. Қутқарув ишларига фавқулодда хизматлар билан бирга армия ҳам жалб этилди.
КваЗулу-Натал провинцияси ҳукумати қийин аҳволга тушиб қолган баъзи ҳайдовчиларга кўрпа-тўшак ва озиқ-овқат етказиб берилгани ҳақида баёнот берди.
Йўл ҳаракатини бошқариш корпорациясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ходими Саймон Зване AFP’га маълум қилишича, юк машиналари 20 сентябрдан бери йўл четида тўхтаб турибди.
“Провинциялар орасида қатнаётган автобуслар ёқилғи қуйиш шохобчаларида тахминан етти соатча тўхтаб қолди”, — деди у.
Жанубий Африка метеорология хизмати синоптиги Лутандо Масимини содир бўлаётган ҳодисани “экстремал ҳолат” деб баҳолади ва келгуси соатларда қор ёғиши янада кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
2023 йилнинг ёзида Жанубий Африкада 10 йил ичида биринчи марта қор ёққанди. Ўшанда ёғингарчилик жиддий муаммоларни келтириб чиқармаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди