13:05 / 23.09.2024
105

Жоржина Родригес Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ҳақида: “Мени кўришларини хоҳламаганман”

Жоржина Родригес Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ҳақида: “Мени кўришларини хоҳламаганман”
Фото: Instagram
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қиз ўртоғи испаниялик модел Жоржина Родригес Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш жараёни ҳақида гапирди.

30 ёшли модел Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” жамоаси билан шартнома имзолаганида енгиллик ҳис қилганини тан олди, сабаби у ўша пайти Манчестер шаҳридан кетишни хоҳлаган.

"Криштиану менга “Ан-Насср”да ўйнашини айтганида, мен жуда хурсанд бўлдим, чунки мен Манчестерни тарк этишни жуда хоҳлардим. Бизни катта нарса кутаётганини билардим.

Саудия Арабистонига келганимдан мамнунман. Ҳамма нарса тезда содир бўлди. Олдин ҳеч қачон меҳмонхонада бунчалик узоқ яшамаганимиз учун менда ноқулайликлар бор эди. Баъзида ҳеч ким мени кўришини истамаган кунлар бўлди
", — дейди Жоржина.

Маълумот учун, 2022 йилнинг ноябрь ойида Роналдунинг журналист Пирс Морганга берган шов-шувли интервьюсидан парчалар чоп этилган эди. Улардан бирида футболчи Тен Ҳагни ёқтирмаслигини, мураббий ва бошқа бир нечта раҳбариятдагилар унинг клубдан кетишини хоҳлаётганини баён қилганди.

Роналдунинг “Ан-Насср” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. 39 ёшли ҳужумчи Туриннинг “Ювентус”, “Реал” ва Лиссабоннинг “Спортинг” клубларида ҳам фаолият олиб борган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жоржина Родригес Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ҳақида: “Мени кўришларини хоҳламаганман”