Фото: SpaceX
Американинг SpaceX компанияси яқин икки йил ичида Марсга “бешга яқин” экипажсиз Starship космик кемаларини учирмоқчи. Бу ҳақда Илон Маск маълум қилди.
"Агар уларнинг барчаси эсон-омон қўнса, тўрт йилдан сўнг экипаж билан парвоз қилиш мумкин. Агар муаммолар юзага келса, экипаж билан парвозлар яна икки йилга кечиктирилади", дейилади хабарда.
Маскнинг таъкидлашича, синовлар орасидаги икки йиллик муддат сайёраларнинг “бир чизиққа тизилиши” билан боғлиқ бўлиб, бу ҳодиса ҳар икки йилда бир марта юз беради. Шу сабабли, синовларни ўтказиш имконияти ҳам икки йиллик даврийликка эга.
Бизнесмен, шунингдек, “геометрик прогрессияда” SpaceX космик кемаларини ишлаб чиқариш ва Марсга парвозларни амалга оширишнинг ўсишини прогноз қилмоқда.
"Биз космик саёҳатчи бўлишни истаган ҳар бир инсон Марсга боришини истаймиз! Бу сиз, оилангиз ёки дўстларингиз — буюк саргузаштларни орзу қилганларнинг барчасини англатади. Охир-оқибат Марсга минглаб Starship кемалари жўнатилади ва бу ажойиб томоша бўлади! Тасаввур қиляпсизми?", дейди Маск. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди