Фото: Reuters
Исроилнинг Ливан жанубидаги аҳоли пунктларига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 274 кишига етди, 700 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Asharq al-Awsat нашри хабар берди.
Ҳар икки давлат ўртасидаги можаронинг кучайиши 17—18 сентябрь кунлари Ливанда алоқа воситалари — пейжер, рация, телефон ва бошқа шу каби жиҳозларнинг портлаши рўй берганидан сўнг янада кескинлашган эди.
Ҳодиса оқибатда жами 30 дан ошиқ инсон вафот этгани, 4000 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани хабар берилган. “Ҳизбуллоҳ” бу ишни Исроил қилгани ҳақида далилларга эга эканини айтиб, қасос олишини маълум қилган.
Кўп ўтмай, Исроил Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган турар жой биносига ҳаво ҳужуми уюштирган ва бу 50 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган. Улар орасида “Ҳизбуллоҳ” махсус операциялари қўмондони Иброҳим Оқил ҳам ҳалок бўлган. Бунга жавобан ливанлик ҳарбийлар Исроилнинг Рамат-Девид авиабазаси ва Ҳайфа шимолидаги Рафаэл мудофаа заводига ҳужум қилган.
Ўз навбатида Исроил президенти Исхак Герцог мамлакат Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари ва рациялари портлашига алоқадор эмаслигини маълум қилди.
Герцог портлашларга алоқадор ҳар қандай операцияни рад этиб, “Ҳизбуллоҳ”нинг душманлари кўп эканини айтди.
“‘Ҳизбуллоҳ’ душманлари кўп, бизнинг кунларимизда улар оз эмас. ‘Ҳизбуллоҳ’ Ливанни бўғади, вайрон қилади, яна ва яна тартибсизликларни келтириб чиқаради. Биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун шу ердамиз. Биз қиладиган иш шу. Чора кўришимиз кераклигини аниқ айтамиз. Ҳар қандай оддий давлат ўз халқини ҳимоя қилгани каби”, деган у.
Sky News нашрига кўра, бу Исроил расмийларининг пейжерлар портлашидан кейинги биринчи расмий изоҳидир. Герцог Исроил Ливан билан урушдан “манфаатдор эмас”лигини таъкидламоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар