Фото: Сергей Ведяшкин
Украинада уруш бошланганидан бери Россия меҳнат бозори 19 ёшдан 40 ёшгача бўлган 2 миллион ишчидан айрилди.
«Айниқса, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган гуруҳлар жуда тез қисқармоқда — булар 19 ёшдан 40 ёшгача бўлганлардир, уларнинг сони бу вақт ичида 2 миллионга камайди», — дейди HeadHunter бош директори Дмитрий Сергиенков.
Қайд этилишича, охирги икки йилда Россияда ишчи кучи сони тахминан 1 миллион кишига камайган ва ҳозирда 76,3 миллион кишини ташкил этмоқда. Россия иқтисодиётидаги паст меҳнат унумдорлигининг давом этаётгани вазиятни оғирлаштирувчи омиллар ҳисобланади. «Деярли барча секторларда у ривожланган давлатлар иқтисодиётига нисбатан икки баробарга кам», — дейди Сергиенков.
HeadHunter бош директорининг огоҳлантиришича, келажакда Россияда кадрлар билан боғлиқ вазият яхшиланмайди. «Агарда ҳозир меҳнат бозорига тахминан 2 миллион мутахассис етишмаётган бўлса, 2030 йилга бориб, ушбу рақамлар икки баробарга ошади ва бу бирор бир сезиларли иқтисодий ўсишларсиз ҳам содир бўлади», — дейди у.
Жорий йил июл ойида Россия президенти Владимир Путин ҳукуматдан 2028 йилгача 1 миллионга яқин мутахассисни тайёрлаш вазифасини топширган эди. Бундан ташқари, у коллеж ҳамда техникумларнинг моддий ва техник базасини модернизация қилиш зарурлиги, шунингдек, меҳнат бозори талабидан келиб чиқиб профессионал таълим тизимини яратиш кераклигини айтганди.
Мамлакат Марказий банки томонидан апрел ойида ўтказилган сўровлар корхоналарнинг 70 фоизга яқинида кадрлар етишмовчилиги юзага келганини кўрсатган эди. Таъкидланишича, нафақат малакали мутахассислар, балки оддий ишчилар ҳам етишмовчилиги кузатилмоқда. Ҳукумат ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилгача Россия иқтисодиётига 2,4 миллион янги ишчи талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”