Ўзбекистон Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан дипломатик алоқаларни ўрнатди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик раҳбари Бахтиёр Саидов ташқи ишлар, ҳамкорлик ва минтақавий интеграция вазири доктор Руй Альберто де Фигейредо Соареш билан биргаликда Ўзбекистон ва Кабо-Верде ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюникени имзолади.
Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов
“Шубҳасиз, янги ҳамкорлик мамлакатларимиз халқлари учун янги имкониятлар очади”, деб ёзди Бахтиёр Саидов Telegramъдаги саҳифасида.
Шунингдек, ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд билан учрашув чоғида Сейшел ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшма коммюнике имзоланди.
Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов
“Истиқболли ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, айниқса, халқ дипломатияси ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидладик”, деди Бахтиёр Саидов.
Кабо-Верде Африканинг ғарбий соҳилларида жойлашган, 10 та катта ва 5 та кичик оролдан иборат мамлакат ҳисобланади. Сейшел ороллари эса Африканинг шарқий қисмида, Ҳинд океанида жойлашган.
Май ойида Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатганди. Шундай қилиб Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 150 тадан ошди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди