Фото: Reuters
АҚШ раҳбари Жо Байден Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокаралардан сўнг амирликларни Қўшма Штатларнинг асосий мудофаа ҳамкори деб эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
БАА Ҳиндистондан кейин бундай мақомга эга бўлган иккинчи давлатга айланди.
Бу стратегик ҳамкорлик янада чуқурроқ ҳарбий мувофиқлаштиришга, жумладан, қўшма машғулотлар, ҳарбий машқлар ва бошқа ҳамкорлик шаклларига йўл очади. Бу икки давлатнинг беқарор Яқин Шарқ минтақасида, айниқса, ҳарбий можаролар ва террористик гуруҳлар таҳдиди шароитида хавфсизликни мустаҳкамлаш истагини акс эттиради, дейилади Оқ уй хабарида.
Асосий мудофаа ҳамкори мақоми АҚШ ва БАА ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, ҳам икки томонлама, ҳам кўп миллатли ҳарбий операцияларни кенгайтиришга имкон яратади.
Байден ва шайх Муҳаммад ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуларидан бири Ғазода Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаронинг кучайиши бўлган. Ҳар икки раҳбар уруш ҳаракатларидан азият чекаётган тинч аҳолига ёрдам бериш мақсадида Ғазога “шошилинч ва тўсиқсиз” инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришга чақирган. Учрашувдан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатишнинг муҳимлиги таъкидланган.
Ҳарбий ва гуманитар масалаларни муҳокама қилиш билан бирга, етакчилар космик тадқиқотлар, тоза энергетика ва сунъий интеллект каби юқори технологик соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олган.
БАА аллақачон ушбу йўналишлар бўйича улкан режаларга эга ва Хитой каби глобал ўйинчиларнинг эътиборини жалб қилмоқда. Аммо АҚШ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ушбу соҳаларни ривожлантиришда янги имкониятлар яратади, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди