Фото: Никвести
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат урушга тайёргарлик кўриши кераклиги ҳақида маълум қилди. Беларусь етакчиси, шунингдек, “бу уруш бўлмаслигини” тилаган.
“Эски формула: агар сиз тинчликни хоҳласангиз, урушга тайёрланинг. Яна бир бор таъкидламоқчиманки, биз жанг қилмоқчи эмасмиз, жанг қилишни хоҳламаймиз. Буларнинг барчаси аллақачон айтилган. Рақибларимиз, бизга қарши жанг қилишга тайёрланаётганлар бу гаплари эшитади, лекин ўз билганларидан қолмайди. Шунинг учун биз урушга тайёргарлик кўришимиз керак. Бу уруш бўлишидан эса Худо асрасин!”, дейди Лукашенко Брест вилоятидаги Обуз-Лесновский ҳарбий полигонидаги учрашувда.
Шу билан бирга, Лукашенко Беларусь атрофида вазият қанчалик кескин бўлмасин, ҳозирда республикага қарши уруш бошлаш тенденцияси кузатилмаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ Лукашенко ҳар қандай хорижий кучнинг Беларусга ҳужуми Учинчи жаҳон урушининг бошланиши эканини айтган эди.
“Мен рақибларимизни ҳамда ҳали ҳам тушунмаётганларни огоҳлантирмоқчиман. Бизга ҳужум қилиш керак эмас. Беларусга ҳужум Учинчи жаҳон урушидир”, деган эди у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади